Президент янги боғдаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

    Ҳукумат 9 июл 2021 4222

    Жорий йил 1 май куни Янги Ўзбекистон боғига илк кўчатлар ўтқазилиб, кўкаламзорлаштириш бошланган эди. Бугунги кунда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 2 мингдан зиёд қурувчи ва ишчи, 200 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган.

    Президент Шавкат Мирзиёев 9 июль куни бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

    Боғ мазмуни миллий давлатчилигимиз тарихи, халқимизнинг бугунги интилишлари ва Учинчи Ренессанс мақсадларини ўзида мужассам этади. 104 гектарлик боғнинг умумий кўриниши Ҳаракатлар стратегияси йўналишларига монанд дарахтнинг бешта шохи шаклида бўлади. Бу ерда одамлар табиат қўйнида дам оладиган сўлим ҳудудлар барпо этилади. Каштан, эман, чинор, лола, настарин каби манзарали дарахтлар, буталар ва гуллар экилади.

    Боғ ҳудудида “Истиқлол” мажмуаси қурилмоқда. У юртимизнинг 3 минг йиллик тарихини, аждодларимизнинг буюк ишларини, халқимизнинг миллий ўзлигини, Ўзбекистоннинг янги қиёфасини намоён этади. Ҳозирги кунда ушбу улкан иншоотнинг пойдевори қуйилиб, темирдан асоси ясалган.

    Бир гектардан зиёд майдонда 5 минг ўринли очиқ амфитеатр барпо этилади. Келгусида бу ерда умумхалқ байрамлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Мажмуа замонавий ёритиш ва акустика тизимлари билан жиҳозланади. Айни пайтда томошабинлар жойи тикланиб, саҳнанинг темир синчлари ўрнатилган.

    Боғда, шунингдек, 6 гектарлик сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи, сокин ҳудуд ва фавворалар барпо этилади. Бугунги кунда улар қуриладиган майдонлар тайёрланиб, суғориш ва оқова тизимлари барпо этилаётир.

    Давлатимиз раҳбари боққа экиладиган манзарали дарахт кўчатларини ҳам кўрди.

    Қибрай туманидаги ушбу ҳудудда Олимпия шаҳарчаси, университет, шифохона, савдо ва кўнгилочар масканлар ҳам барпо этилади. Бугунги кунда уларнинг қурилиши бошлаб юборилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates