Учрашув давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
— Ишонаманки, юқори даражадаги форум доирасида ўтказилган бу учрашув Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, — дейди Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.