Президентимиз мақоласи 12 сентябрнинг ўзида 30 дан ортиқ мамлакат нашрларида чоп этилди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали концептуал мақоласи халқаро ижтимоий-сиёсий доиралар ва экспертлар ҳамжамиятида катта акс садо берди.

    Мақоланинг хорижда кенг оммалашаётгани дунёда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг роли тобора ортиб бораётгани, шунингдек, Ўзбекистоннинг фаол ташқи сиёсатига катта эътибор берилаётганидан далолатдир.

    Мақолада Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган саммит, унинг мамлакатимиз, минтақа ва умуман, замонавий дунё учун аҳамияти, Ўзбекистоннинг ШҲТ иштирокчиси ва амалдаги раиси сифатидаги устувор йўналишлари ҳамда замонавий халқаро сиёсатнинг бошқа жиҳатлари ҳақидаги муҳим саволларга жавоблар ўз ифодасини топган.

    Биргина 12 сентябрнинг ўзида ушбу мақола дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларидаги ўнлаб етакчи босма ва электрон нашрларда инглиз, араб, болгар, испан, хитой, немис, рус, турк, француз ва бошқа тилларда чоп этилди. Улар орасида Кувайтнинг “Аль-Анба”, “Таймс Кувейт”, “Ал-Наҳар” газеталари, машҳур “Q8 Press” электрон нашри, Эроннинг “Iran News” ва “Iran Daily” газеталари, Бирлашган Араб Амирликларининг “AlBayan” электрон нашри, Мисрнинг “Sada al Balad” ахборот агентлиги, “Misr al Balad” ва “Soutel Shaab” газеталари, Ўмоннинг “Asdaa Oman” газетаси, Покистонда нашр этиладиган “Islamabad Post”, “National Herald Tribune” газеталари ҳамда “Diplomatic Insight”, “Daily Spokesman”, “Centreline”, “Pakistan in the world”, “The Gulf Observer” ва “Global News Pakistan” ахборот агентликлари бор.

    Мазкур мақола қўшни мамлакатларда ва умуман, МДҲ маконида ҳам кенг миқёсда чоп этилди. Масалан, Қозоғистоннинг етакчи “Казахстанская правда” газетаси веб-саҳифаси, “Инфозакон”, “Kzaif.kz” ва “Человек и Закон” сингари нуфузли ахборот-таҳлил нашрлари, Туркманистоннинг “Нейтральный Туркменистан” ҳукуматга қарашли газетаси, Қирғизистоннинг етакчи “Кabar” давлат ахборот агентлиги, Тожикистоннинг “Халқ овози” газетаси ва “Авеста” ахборот агентлиги, Россиянинг “Независимая газета”, Беларуснинг “Звязда” нашри, Озарбайжоннинг “Trend” ахборот агентлиги, “Turkic World”, “News Day”, “News Milli”, “Minval” ва “Musavat” веб-сайтлари ва бошқа кўплаб оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.

    Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Ҳиндистон ва Индонезиядаги етакчи оммавий ахборот воситаларида ҳам Ўзбекистон Президентининг мақоласи чоп этилди.

    Европанинг қатор оммавий ахборот воситаларида ҳам мазкур мақоланинг эълон қилиниши бўлажак тадбирга ШҲТ оиласи таркибига кирмайдиган Европа мамлакатларида қизиқиш юқорилигидан далолат беради.

    Ўз саҳифаларида концептуал мақолани чоп этган Франциянинг машҳур “Le Spectacle du monde” журнали ва “L’Opinion” нашри, Европанинг “Diplomat Magazine” ва “EU Reporter”, “bne Intellinews” нашрлари, Италиянинг “Il Gornale” журнали ҳамда “Брюссел — Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи, шунингдек, “Diplomatic World Institute”, испан тилидаги халқаро онлайн-нашрлар — “El Mundo Financiero” ва “El Periodico de Aqui” ва бошқа ОАВ бор.

    Давлатимиз раҳбарининг мақоласи халқаро ташкилотлар ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ихтисослашган нашри — “OIC Today” журнали ҳамда ИҲТ Ахборот агентликлари иттифоқининг веб-сайтида ҳам эълон қилинди, дейилади "Дунё" ААнинг "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилган мақоласида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates