Президентимизнинг ташаббусини ёшлар иштирокидаги ҳақиқий оммавий маданият ҳаракатига айлантирамиз

    Фикр 17 октябр 2021 480

    Инсон доимо илм излайди. Муродга етказувчи восита эса китобдир. Илм олиш ҳар бир инсон учун фарздир.

    Унинг эрта-кечи йўқ. Илм олишдан, ўрганишдан ҳеч қачон тўхтамаслик лозим. Халқимизда “Бешикдан қабргача илм изла”, - деган нақл ҳам бежиз айтилмаган. Бунга амал қилган инсон ҳаётда ўз олдига қўйган мақсадига албатта эришади.

    Мамлакатимизда ўсиб келаётган янги авлод вакилларига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мустақил фикрлайдиган, зукко ва кенг дунёқарашга эга бўлган ўғил-қизларни тарбиялаш борасидаги ишларга давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши сифатида алоҳида аҳамият берилмоқда. Ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳеч кимга сир эмас, албатта. Сўнгги беш йил ичида барча соҳалар сингари ёшларнинг таълим-тарбиясига оид ишларда ҳам тубдан бурилиш ясалди. Давлатимиз раҳбари биз ёшларни “Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси” деб атагани бу борадаги ишлар шахсан Президент даражасидаги масала эканлигини ойдинлаштиради.

    Бугунги кунда барча таълим даргоҳлари, маҳаллалар, давлат ва жамоат ташкилотларидаги ёшлар орасида 5 та муҳим ташаббус доирасида турли лойиҳалар, танлов ва акциялар ташкил этилмоқда. Бу тадбирлар орқали минглаб ёшлар ўзларининг истеъдод ва салоҳиятларини юзага чиқариш имкониятига эга бўлмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-сентябрда “Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-6309-сонли Фармони қабул қилиниб, ҳозирда талаба ёшларни ўз устида мунтазам ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланишга ундаш, уларнинг истеъдодларини намоён этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, билимли ва иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш борасида амалий ишлар эътиборга лойиқдир. Бундан ташқари ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш, бу борада олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш йўналишида ҳам тизимли ишлар натижасида минглаб тенгдошларимиз ўзларининг доимий даромад манбайига эга бўлмоқдалар. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ёшлари учун кенг имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда. Мана куни кеча ҳам ёшлар, умуман олгандам аҳолининг барча қатлами учун қувонарли янгиликлар юз берди. Яъни давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига сафари чоғида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичига ташриф буюриб, мазкур ўйинни аҳоли орасида кенг ёйиш борасида катта ташаббусларни илгари сурди. “Сизларнинг мана шундай жўшқинлигингиз, билимга интилишингиз учун ташаккур айтаман. Биз кейинги йилларда таълимга алоҳида эътибор қаратиб, қарорлар қабул қилганимиз, китоб ўқишни рағбатлантирганимиз натижасини бугунги ёшларда кўриб, қувонаман. Мен сизлар билан фахрланаман!”,- деди Ш.Мирзиёев. Эндиликда “Заковат” интеллектуал ўйинлари мамлакатимиз ёшларидаги илмга интилиш ва интеллектуал салоҳиятни инобатга олиб, оммавий маърифий ҳаракатга айлантириладиган бўлди. Ҳар йили “Заковат” интеллектуал ўйинларини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллиард сўм ажратиш, ҳар бир мактаб, ҳар бир олийгоҳда “Заковат” клуби фаолиятини йўлга қўйиш, ғолиблар учун “Заковат” стипендияси жорий қилиш белгиланди. Тошкентда алоҳида бино ва "Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси" барпо этиладиган бўлди. Вилоятларда эса “Интеллектуал парклар”, Бўстонлиқ туманидаги Ёшлар оромгоҳида “Интеллектуал мактаб” ташкил қилинади. Янги йилдан бошлаб талаба ёшлар ўртасида биринчи марта Президент соврини учун "Интеллектуал олимпиада" ўтказилиб, дунё тан олган олимлар, жумладан, Нобел мукофоти соҳиблари билан учрашувлар ўтказиб бориладиган бўлди. Ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компютер ва мобил ўйинларни яратган дастурчиларга махсус грант ва субсидиялар ажратилиши алоҳида қайд этилди.

    Албатта, бу биз ёшлар учун катта янгиликдир. Бухоро давлат университети Волонтёрлар жамоаси раҳбари сифатида айта оламанки, Президентимизнинг ушбу ташаббусларидан руҳланган ҳолда интеллектуал ўйинларнинг сифати ҳамда кўламини кенгайтиришга асосий вазифалардан бири сифатида қараб, барча факультетларда, академик гуруҳлар кесимида ўрганишлар олиб борган ҳолда талабаларнинг таклиф ва ташаббусларидан келиб чиқиб тизимли мусобақаларни янада кучайтиришни мақсад қилмоқдамиз.Президентимизнинг ташаббусини ёшлар иштирокидаги ҳақиқий оммавий маданият ҳаракатига айлантирамиз.

    Рустамжон Раҳимбоев

    Бухоро давлат университети Волонтёрлар жамоаси раҳбари

    Жисмоний маданият факультети 2-босқич талабаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates