Президентликка номзод Алишер Қодиров: “ўқитувчи оғир меҳнати ҳар томонлама қадр топаётганини ҳис қилиб ишласин”

    Сайлов 25 сентябр 2021 500

    Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Миллий тикланиш демократик партиясидан номзод Алишер Қодировнинг сайловолди дастурини Тошкент вилоятилик сайловчилар диққат билан тингламоқда.

    Унда мамлакатимиздаги таълим тизими, хусусан, ёшларнинг билим олиши, ўқитувчилар фаолиятини янада ривожлантириш ва уларга қулайлик яратиш борасида сўз боради.

    — Таълимда педагогик қобилияти бўлмаган шахслар ишлаши мумкин эмас, — деди Алишер Қодиров. — Санъат олийгоҳларида иқтидор неча бор имтиҳондан ўтказилади, текширилади. Педагогларчи? Ҳолбуки, педагогларда касбий иқтидор жуда муҳим.

    Ўқитувчи оғир меҳнати ҳар томонлама қадр топаётганини ҳис қилиб ишласин. Бунинг учун аввало зарур шароитларни яратишимиз керак. Ўқитувчи дарсини бериб бўлдими, хоҳласа кутубхонага, хоҳласа уйига кетсин. Қаер унинг учун қулай бўлса, ўша ерда оиласи, иши, ўқувчилари ҳақида ўйласин. Ўтган дарслари учун ҳисобот тўлдириш ҳақида эмас.

    Тадбир давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates