Президентликка номзод Мақсуда Ворисова сайловчилар билан учрашди

    Сайлов 22 сентябр 2021 658

    Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова сайловчилар билан илк учрашувни Сирдарё вилоятидан бошлади.

    Вилоятдаги барча туман ва шаҳарлар сайловчилари билан видеоконференция орқали мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари аъзолари иштирок этди.

    Учрашувни Халқ демократик партиясининг Сирдарё вилояти кенгаши раиси, номзоднинг ишончли вакили Шавкат Мамадисоев олиб борди. У сайловчиларга номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.

    Юзма-юз мулоқотда М.Ворисова сайловчиларни ўз сайловолди дастурининг устувор йўналишлари билан таништирди. Хусусан, мамлакатда ижтимоий тенгсизликнинг барча кўринишларига барҳам бериш, пенсия ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш, аёлларнинг бола парваришидаги даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш, “Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарурати асослаб берилди.

    Шунингдек, оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш, аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш, асосий озиқ-овқатлар нархларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш, қишлоқ туманларига саноатни олиб кириш Сайловолди дастурдаги асосий йўналишлардан эканлиги таъкидланди.

    Аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлаш, шифокорларнинг иш ҳақини 3 баробарга, ҳамшираларнинг ойлигини эса 2 баробарга ошириш, дорихоналар ва хусусий тиббий муассасаларга алоҳида ижтимоий ташкилот мақомини бериш, тиббиёт ходимларининг шаъни, қадр-қиммати ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича қонун қабул қилиш масалалари ҳам кечиктириб бўлмас вазифалар сирасига киради.

    Номзод болаларни 2 ёшдан мактабгача таълимга қабул қилувчи махсус гуруҳлар ташкил этиш, бошланғич синф ўқувчилари жамоат транспортидан фойдаланишини бепул асосда йўлга қўйиш, олий таълим учун грантлар сонини ошириш, фуқароларнинг судларда халқ маслаҳатчилари сифатида, шунингдек, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш борасидаги устувор йўналишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

    Номзод Сирдарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболдаги имкониятлари ҳақида тўхталди. Вилоятда аҳоли бандлиги, янги иш ўринлари ташкил этиш, ичимлик суви ва коммунал инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш зарурлиги таъкидланди.

    Учрашувда бир қатор фаоллар, Ўзбекистон Қаҳрамони Саидаҳмад Шоимов, Янгиер шаҳар “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйи директори Нафиса Шарипова ва бошқалар сўзга чиқиб Мақсуда Ворисованинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлади. Сайловчиларни Президентликка номзод Мақсуда Ворисовага овоз беришга чақирди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates