Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти қачон бошланиши маълум қилинди

    Сайлов 17 сентябр 2021 1083

    Марказий сайлов коммисияси матбуот марказида маъсуллар ва ОАВ вакиллари иштирокида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раис ўринбосари Баҳром Қўчқоров олиб борди. Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

    Мажлисда таъкидланишича, Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

    Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади. Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш мумкин эмас.

    Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги қарори билан Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланиши қайд этиб ўтилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates