Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, А.Юсупов Ўзбекистон Президентининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш жиноятида айбланиб, давлатлараро қидирувга берилган. У жорий йил апрель ойида Озарбайжонда қўлга олиниб, ҳибсга олинган эди.
Юсупов Озарбайжон Адлия вазирлигининг махсус конвойи ҳамроҳлигида Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.








