Профилактика инспекторларига қўшимча вазифалар юкланмайдиган бўлди

    Шусиз ҳам улар қонун-ҳужжатларида белгиланган 14 та йўналиш бўйича фаолият юритишмоқда.

    Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинмоқда. Унга кўра, электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларининг аксарияти жойлардаги аҳоли томонидан содир этилиши сабаб қилиб кўрсатилган ҳолда, бу борадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларига тааллуқли бўлиши белгиланаётган эди.

    Мазкур масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, бу бўйича ўз таклиф ва тавсияларимизни билдирган эдик. Чунки, ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларига қўшимча равишда кенг қамровли коммунал соҳадаги юкламаларни бериш нотўғри иш бўлади. Шусиз ҳам улар қонун-ҳужжатларида белгиланган 14 та йўналиш бўйича фаолият юритишмоқда.

    Шу билан бирга, ушбу вазифани амалга ошириш учун профилактика (катта) инспекторларида етарлича билим мавжуд эмаслиги, яъни бу соҳада мутахассис эмасликлари бу борада натижадан кўра аксинча қатор муаммоларни, қолаверса, коррупцион ҳолатларни юзага келтириши мумкин.

    Жойларда ўрганишлар вақтида профилактика инспекторлари билан суҳбатлар ўтказилганда, улар ҳам бу вазифанинг юклатилиши мураккабликларни келтириб чиқаришини алоҳида таъкидлашди.

    Шунингдек, профилактика (катта) инспекторларига уларнинг бевосита хизмат вазифаларига таалуқли бўлмаган топшириқларни юклаш эмас, аксинча уларнинг хизмат вазифаларини оптималлаштириш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш орқали салоҳиятини ошириш зарур.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, ички ишлар ходимлари, хусусан, профилактика инспекторларига қўшимча вазифа юклаш масаласи депутатларнинг ташаббуси билан қонун лойиҳасидан чиқарилди.

    Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ўзи асосий иши ҳудудда осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўлган профилактика инспекторига шу каби ўзларига боғлиқ бўлмаган вазифаларнинг юклаш оқибатида ҳеч бир йўналишда ижобий натижага эришиш қийин.

    Хулосамиз шундай: жамиятда ҳамма тузилма ўз вазифасини бажариши зарур, бошқа соҳаларга аралашишлар акс таъсир қилиб, муаммолар кўпайиши мумкин.

    Фирдавс ШАРИПОВ,

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates