Қад ростлаган авлод янги биноларда армияга кузатилади

    Ҳарбий 15 июл 2021 354

    Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туман мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов иштирок этиб, мустақилликнинг 30 йиллик тантаналарига туҳфа бўладиган эзгу ишга ҳисса қўшганларни муносиб тақдирлади.

    Кўркам бино ва унда яратилган шарт-шароитларни кўриб кўзингиз қувонади, замон билан ҳамнафаслик моҳиятини ҳис қиласиз. Иншоот энг сўнгги русумдаги ахборот ва компьютер технологиялари, мебель жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган. Навбатчи хонасидаги радиоалоқа, қўриқлаш хизмати, ёнғин хавфсизлигини назорат қилиш пульти, бошқарма навбатчиси билан видеоалоқадан тортиб, керакли ҳужжатларни ишончли сақлашга мўлжалланган архив хонасигача ҳеч бир жиҳат эътибордан четда қолмаган.

    Фуқароларга қулайлаштириш, шаффофликни таъминлаш мақсадида барча шароитлар яратилган бўлиб, сунъий тўсиқлар ҳосил қилинмаслиги учун бўлим бошлиғининг бевосита кузатиб туриш имконияти ҳам мавжуд. Махфийлик тизими ва тезкорликни таъминлашда электрон тизим фаолияти йўлга қўйилгани ибратли бўлган. Ҳарбий ҳолат даврида шаҳар, тумандаги куч тузилмалари ва қўшинлар билан алоқа ўрнатиш ва бошқариш мақсадида раҳбарий ҳужжатлар талаблари асосида бошқарув гуруҳи хонаси барпо этилган.

    Хуллас, фуқароларни қабул қилиш, иш юритиш, сафарбарлик чақируви резерви бўлинмаси, чақирув бўлинмаси, сафарбарлик, видеоселектор, қалқон сервер, резервчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларни ҳисобга олиш бўлинмасининг аскар ва сержантлар, офицерлар билан ишлаш хонаси каби қатор хоналарга бир-бир кириб танишар экансиз, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга отланган ёшлар учун қанчалар қулайлик яратилганига гувоҳ бўласиз.

    – Келажакда Ватан ҳимоячиси бўлишни қатъий ва эзгу мақсадим, деб биламан. Туман мудофаа ишлари бўлими кўмагида “Темурбеклар мактаби”га ҳужжатларимни тайёрладим. Бу ерда яратилган шароитлар, ходимларнинг муомала ва муносабати армияга бўлган қизиқишимни янада оширди. Келажакда офицерлар қаторидан ўрин олиб, юрт осойишталигини сақлашдек улуғвор вазифага ўз ҳиссамни қўшаман, – дейди Исмоил Саидалиев.

    Ҳали бу бошланиши. Юрагидан, қадамидан ўт чақнаган ўғлонларимизни олдинда бундан-да улкан имкониятлар кутиб турибди. Муҳими, улар ҳам кўрсатилаётган ғамхўрлик ва яратилаётган шарт-шароитларга ўзларининг баркамолликлари билан муносиб жавоб қайтарадилар.

    Капитан Азиз НОРҚУЛОВ,

    Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates