«Қадимги Пойкент» археологик ёдгорлиги музейга айлантирилади ва археологик парк барпо этилади

    Вазирлар Маҳкамасининг Бухоро вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг 2022-2026 йилларда туристик салоҳиятини комплекс ривожлантириш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинди.

    Ҳужжатлар ушбу ҳудудларда туризмни ривожлантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар ҳамда йиллик мақсадли кўрсаткичларни назарда тутади.

    Хусусан, қарорда Қорақалпоғистон Республикасида Мўйноқдаги туризм масалаларига оид халқаро конференция ўтказиш, шунингдек, Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳар ва туманидан 500 нафар аҳолини республиканинг туристик ҳудудларига юборилишини ташкиллаштириш вазифалари белгиланди.

    Хоразм вилоятида:

    -Хоразмшоҳлар давлат музейини ташкил этиш;

    -«Хоразм» туристик брендини яратиш бўйича танлов ўтказиш;

    -2024 йилга қадар Хива шаҳригача тезюрар поездни йўлга қўйиш;

    -«Урганч-Боку-Урганч», «Мадрид-Урганч-Тошкент» йўналишлари бўйича, шунингдек, Покистон, Индонезия, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларидан мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш;

    -туристик маҳаллаларни барпо этиш вазифалари тасдиқланди.

    Бухоро вилоятида:

    -2022-2026 йилларда Бухорога сайёҳлар оқимни (маҳаллий ва хорижий) 5 миллион нафарга, ушбу соҳада экспорт ҳажмини 600 миллион АҚШ долларига етказиш;

    -800 дан зиёд маданият объектларини бирма-бир реставрация қилиш;

    -«Street Foоd» гастрономик кўчасини барпо этиш;

    -«Қадимги Пойкент» археологик ёдгорлигини музейга айлантириш ва археологик парк барпо этиш;

    -Туркия, Буюк Британия, Франция музейларида сақланаётган, Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб қўлёзмалар нусхаларини шакллантириш ва Бухородаги музейга жойлаштириш;

    -Бухоро жайронлар питомнигини сайёҳлик масканига айлантириш;

    -ёшлар туристик форумини ўтказиш бўйича режалар қайд этилди.

    Ҳукумат қарорларида, шунингдек, ушбу ҳудудлардаги бўш турган ерларни аукцион орқали меҳмонхона ва хостеллар қурилиши учун ажратиш назарда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates