"Қадринг баланд бўлсин она тилим!”

    Воқеа-ҳодисалар 17 октябр 2020 1303

    Мамлакатимиз бўйлаб “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

    Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида ўтказилган “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан она тилим!” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ҳам миллий тилимизни тараннум этувчи тадбирларнинг узвий давоми бўлди.

    Тадбирда, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги масъул ходимлари ва туман ҳудудида фаолият кўрсатувчи бўлим ва бошқармаларда давлат тилида иш юритишга масъул ходимлари иштирок этишди.

    Маънавий - маърифий тадбирда Ўзбекистон Халқ артисти Элёр Носиров, Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев қатнашди.

    Шунингдек, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан оширишда фаоллик кўрсатган туман ҳокимлиги, бўлим ва бошқармаларда давлат тилида иш юритишга масъул ходимлардан 20 нафари туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates