Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

    Бугун она юртимизнинг ҳар бир гўшасида катта тантана. Она тилимизга “Давлат тили” мақоми берилганига 31 йил тўлди.

    Шу муносабат билан Бухоро вилояти Жондор тумани 5-мактабнинг она тили ва адабиёти фани метод бирлашма аъзолари томонидан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда шоирлар, сухандонлар, жамоат арбоблари иштирок этдилар.

    Aдабиётшунослар томонидан она тилининг ўтмиш тарихи ва ҳозирги тараққиёт йўли ҳақида сўзлаб берилди. Ўқувчилар иштирокида она тили ҳақида шеърлар айтилди, қўшиқлар куйланди, саҳна асарлари намойиш этилди. Саҳна кўринишлари орқали тилимизнинг нақадар бой эканлиги акс эттирилди.

    Она тилига эътибор ва эҳтиром билан қарамоқ, унинг ҳар бир сўзида яширинган маъно жилоларию мазмун теранликларини идрок этиб, уларни келажак авлодларга етказиш ҳар бир фарзанднинг олий бурчидир. Шундагина Она тили ўлмайди, у мангу яшайди!

    Феруза ШОЕВА,

    Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates