Қаҳрамон Абдухолиқов Давлат активларини бошқариш агентлиги кадрлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди

    Мамлакатимизда 19 январ 2021 1839

    Қаҳрамон Абдухолиқов Андижон вилоятида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

    Меҳнат фаолиятини 2003 йилда банк тизимида бошлаб, 2007 йилдан турли вазирлик ва идораларнинг кадрлар бўлинмасида масъул лавозимларда самарали меҳнат қилган.

    Қаҳрамон Абдухолиқов 2020 йил март ойидан буён Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти ходимлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates