Иккита рейс муқобил аэродромларга юборилди.
Хусусан, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Красноярск — Наманган йўналиши бўйича HY9824 рейси маҳаллий вақт билан соат 07:23 да Тошкент аэропортига қўнди. Об-ҳаво яхшиланиши, яқин вақтда билан Тошкентдан Наманганга, у ердан эса Уфага учиш кутилмоқда.
Red Wings авиакомпаниясининг Екатеринбургдан Наманганга учаётган WZ1127 рейси соат 09:47 да Фарғонага қўнди.
HY9858/073 Уфа — Наманган — Бухоро (тахминий келиш вақти — 14:30), HY74/47 Бухоро — Наманган — Самарқанд (келиш — 19:05), HY48 Самарқанд — Наманган (келиш вақти — 23:00) рейслари ҳам об-ҳаво шароити туфайли кечиктирилиши кутилмоқда.