«Қалмоққир» кони кузатув пункти – замонавий туризм марказига айланади

    Туризм 5 феврал 2021 5649

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2020 йил 23 декабрдаги топшириғига мувофиқ, Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан ОКМК «Қалмоққир» конида геотуризм ва саноат туризмини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    Айни кунларда қўмита билан ОКМК ҳамкорлигида «Қалмоққир» конида туризмни ривожлантириш борасида муайян ишлар бошлаб юборилди.

    Таъкидлаш жоизки, «Қалмоққир» кони дунёдаги энг йирик мис порфирли очиқ конлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда коннинг узунлиги 4 км, эни 2 км, чуқурлиги 530 метрни ташкил этади. Мазкур кондан йилига 30 млн. тоннадан зиёд руда қазиб олинади.

    Келгусида кондаги кечаётган қизғин иш жараёнини кўриш учун мўлжалланган томоша майдони қурилади. Сайёҳлар учун майдонда жараённи яқиндан кузатиш имконини берувчи стационар биноскоп(дурбин)лар, кон ҳақида батафсил маълумот берувчи баннерлар ўрнатилади. Ушбу ҳудуд ободонлаштирилиб жонли бурчак ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

    Шунингдек бу ерга ташриф буюрган сайёҳларга тоғ-кон ишларида қўлланиладиган техника воситалари, асбоб-ускуналарнинг макетлари кўргазмаси ҳам тақдим этилади.

    Бир сўз билан, «Қалмоққир» кони Тошкент вилоят гео-саноат туризми ҳудудларидан бирига айланди.

    ОКМК Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates