Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган зарур муҳофаза тадбирлари натижасида соат 03:00 да «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ қайта очилди.
Эслатиб ўтамиз, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мувофиқлаштиришида, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва бошқа ФВДТ таркибига кирувчи ташкилотлар ҳамкорлигида аҳолига қулайлик яратиш, уларни ўз манзилларига хавфсиз етиб олишлари учун водий вилоятларига боришни режалаштирган юртдошларимиз учун, «Оҳангарон» ва «Ангрен» вокзалларида жадвалдан ташқари қўшимча 9 вагондан иборат темирйўл рейси амалга оширилди. Поезд «Оҳангарон» темирйўл вокзалидан 115 нафар йўловчи билан «Ангрен» темирйўл вокзали томон ҳаракатланди. Темирйўл рейсининг водий вилоятларидан Тошкент шаҳри томон ҳаракати ҳам режалантирилганди.








