Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати маълум қилди.
«Қалин қор ёққанлиги сабабли «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади.
Транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади», – дейилади хабарда.








