Қандли диабети бор беморларга тиш учун имплант қўйиш мумкинми?

    Аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази мутахассисларининг таъкидлашича, қандли диабет касаллиги тиш учун имплант қўйишга қарши кўрсатма ҳисобланмайди.

    Қандли диабети бор беморлар учун ҳар қандай операция хавфли ҳисобланиб, бу нафақат жарроҳлик амалиётига, балки яранинг ҳолати ва битишига ҳам боғлиқ.

    Агар бемор эндокринолог шифокор кўригидан мунтазам равишда ўтиб турса, қонда қанд миқдорини назорат қилса, парҳезга риоя қилса, касалликнинг ўткир турига ўтиб кетишининг олдини олишга ҳаракат қилса тиш учун имплант қўйиш мумкин. Бунинг учун биринчи навбатда эндокринолог шифокор билан маслаҳатлашиш ва керакли текширувлардан ўтиш лозим.

    Қонда қанд миқдори баланд бўлса ёки бошқа шикоятлар безовта қилса, аввал уларни даволаб, кейин стоматологга мурожаат қилиш керак.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates