Қарши давлат 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби шаҳар Мудофаа ишлари бўлими томонидан оталиққа олинди

    Таълим 27 январ 2021 6586

    Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий округлар қўмондонликларига камида 10 тадан мактабни оталиққа олиш вазифаси қўйилганди.

    Шунга мувофиқ Қарши шаҳар Мудофаа ишлари бўлими томонидан шаҳримиздаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби оталиққа олинди. Шу муносабат билан мазкур мактабга Мудофаа вазирлигининг байроғини тантанали топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

    Тадбирда ҳарбий оркестр жамоаси ва мактаб ўқувчилари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди. Ҳарбийлар томонидан ўқувчиларга китоблар совға қилинди.