Қарз шартномаларининг келиб чиқадиган даъволарнинг судларда кўрилади

    Хавфсизлик 30 июн 2021 3797

    Ҳаётда ҳамма нарса бўлади. Баъзида ўз муаммоларни ечиш учун қарз олишга тўғри келади. Кимдир олган қарзини ихтиёрий ва ўз вақтида қайтаради. Лекин Сиз қарзга берган пулларингиз қайтарилмасачи? Бунинг ечими бор-ми?

    Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

    Мазкур кодекснинг 733-моддасига кўра, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

    Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

    Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.

    Мисол тариқасида амалиётда судда кўрилган ишларнинг биттасини келтирамиз. (фуқароларнинг фамилияларни ўзгартирилган)

    Даъвогар Каримов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Юлдашевдан 5.000.000 сўм қарзни ундириб беришни сўраган.

    Жавобгар Юлдашев томонидан тилхат ёзилиб, унда 2020 йилда Каримовдан олган 5.000.000 сўмни бир ой ичида қайтариб беришни баён қилинган.

    Жавобгар Юлдашев тилхатда даъвогар Каримовга 5.000.000 сўм қарзни бир ой ичида қайтариб беришни баён қилган бўлсада, белгиланган кунга қадар қайтармаган.

    Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан даъвогар Каримовнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар Юлдашевдан даъвогар Каримовнинг фойдасига 5.000.000 сўм қарз ундириш белгиланган.

    Жавобгар Юлдашев суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти берган.

    Апелляция инстанцияси даъвогар ва жавобгарнинг ўртасида қарз олди-берди муносабати ёзма шаклда тузилганлигини, бироқ жавобгар олган қарзини ўз вақтида қайтармаганлигини, жавобгар томонидан қарз қайтарилганлиги ҳақида тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирган.

    Шу ўрнида айтиш жоизки, қарз беришга тўғри келдими, бунда қарз берганлигингизни тегишли тартибда ёзма битим билан расмийлаштиришга ҳаракат қилинг. Агарда қарзни қайтарган бўлсангизчи? Бундай ҳолатда ҳам қарзни қайтарганлигингиз ҳақида ёзма ҳужжат талаб қилиб олинг.

    Халитова Луиза Иршатовна,

    Жиззах вилоят судьяси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates