Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

    Мамлакатимизда 25 ноябр 2020 2754

    Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Тулаков Равшан  Панжиевич Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

    Тиббиёт фанлари номзоди, 48 ёшли Равшан Тулаков Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали хирургия бўлими врачи, филиалнинг умумий масалалар буйича директор ўринбосари лавозимларда ишлаган.

    Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг жорий йил 12-13 ноябрдаги Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида тизимдаги қатор муаммолар танқидий кўриб чиқилган эди. Янги раҳбарга ҳудуднинг тиббий салоҳиятини юксалтириш, чекка қишлоқ жойларига малакали тиббиёт ходимларини жалб қилиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш маданиятини ошириш каби қатор муҳим вазифалар юклатилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates