Қашқадарё вилоятида 1,6 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ фаолияти аниқланди

    Хавфсизлик 5 май 2021 619

    Гаровга қўйилган бино ва автотранспорт воситасини банк муҳрини қалбакилаштириш йўли билан тақиқдан чиқариб, банд солинган автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлиги аниқланган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан АТБ “Микрокредитбанк” вилоят минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Г.К.” МЧЖ раҳбари Д.С. ва фуқаро А.У. банк филиалидан савдо фаолиятини ривожлантириш учун олинган 1,6 млрд сўм кредит маблағини ноқонуний ўзлаштириб ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаганлиги ҳамда гаровга қўйилган бино ва автотранспорт воситасини банк муҳрини қалбакилаштириш йўли билан тақиқдан чиқариб, банд солинган автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates