Қашқадарёда ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишлари бошлаб юборилди

    Мамлакатимизда 23 ноябр 2020 1677

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қашқадарё вилояти аҳолисини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 79 фоизга, хусусан, бу борада вазият оғир бўлган Ғузор туманида 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

    Бугунги кунда «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан мазкур йўналишда ишлар бошлаб юборилиб, узунлиги 77 км. бўлган Оқсув-Деҳқонобод магистраль сув қувурларининг қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

    Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

    Айни вақтда акциядорлик жамиятининг раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида бўлиб, ҳар бир аҳоли пунктлари кесимида ичимлик суви таъминоти кўрсаткичларини давлат раҳбари томонидан қўйилган даражага олиб чиқиш ҳамда вилоятдаги аҳоли яшаш пунктларининг марказлаштирилган ичимлик суви билан қамров даражасини 53 фоиздан 79 фоизгача етказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилди.

    Ушбу дастурда вилоят бўйича марказлашган ичимлик суви билан энг паст даражада таъминланган Ғузор туманини 2,4 фоиздан 60 фоизгача етказиш мақсадида Яккабоғ туманидаги сифатли ичимлик суви манбаидан Ғузор тумани марказигача магистраль сув қувурини тиклаш ва Ғузор тумани ички сув тармоқларини реконструкция қилиш режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates