Қашқадарёда қарийб 520 миллион сўм миқдордаги энергия дастурга киритилмагани аниқланди

    Энергетика 25 ноябр 2020 1110

    Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши истеъмолчиларга энергия етказиб бериш соҳасида баъзи-бир қийинчиликлар туғдираётгани сир эмас. Энергия истеъмолининг ошиб кетиши ва ҳароратнинг пасайиши тизимда қувват танқислигини ва айрим техник носозликларни келтириб чиқармоқда.

    Бундай вазиятда истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли энергия етказиб беришда таъминотчи корхона вакилларининг маъсулияти ошиши билан билан бирга истеъмолчиларнинг истеъмол маданиятини ошишини ҳамда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишини талаб этади.

    Шу мақсадда истеъмолчиларнинг энергиядан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш, қарздорлик ҳолатларини бартараф этиш, ҳисобга олиш тизимини қоидалар талабларига мослигини назорат қилиш, таъминотчи корхона ходимлари томонидан истеъмолчилар билан ишлашда ўзларига белгиланган вазифаларни қай даражада бажараётганлиги аниқлаш юзасидан “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими ходимлари томонидан Косон туманида “Қашқадарё ҲЭТ” АЖ ходимлари иштирокида ўрганиш ўтказилди.

    Ўрганиш давомида 10 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларда қонун бузилишлар аниқланди. Жумладан, ҳисоблагичдан ташқари фойдаланиш ва ўзбошимчалик билан алмаштириш, шартномасиз ноқонуний фойдаланиш ҳамда шартномада тарифни нотўғри қўлланганлиги маълум бўлди. Шунингдек, беш маротаба ҳисоблагич кўрсатгичларини ҳисоботларда нотўғри акс эттирилиши, реактив энергия истеъмолининг меъёрдан ошгани учун қўшимча исрофларни ундирилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

    Бу каби ҳолатларда таъминотчи корхона томонидан шартномаларнинг сифатсиз расмийлаштирилганлиги, истеъмолчиларнинг энергия истеъмоли назорати сусайтирилган, ҳисоб-китобларда хатоликлар бўлганлиги аниқланди. Натижада, қарийб 520 000 000 сўм миқдоридаги энергия миқдори дастурга киритилмаганлиги аниқланди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

    “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан истеъмолчилар ва таъминотчи корхона ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.

    Қ.Холмирзаев,

    “Ўзэнергоинспекция”

    Қашқадарё ҳудудий бўлими

    бош мутахассиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates