баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Қашқадарёда табиий газ ва газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ очилди

    Саноат 28 сентябр 2020 36

    Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” нефть-газ конденсат конидаги 309-сонли қудуқда ҳам бурғилаш ишлари тугатилди. Қудуқнинг 2764–2827 метр очиқ ўзанида ўзлаштириш ишлари олиб борилди.

    Натижада, қудуқдан кунлик 66 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,3 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

    Ҳозирда ушбу қудуқнинг устини жиҳозлаш ва уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

    Маълумот учун: “Зеварда” нефть-газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати