Ушбу айиқлар Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг "Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китоби"га киритилган. Улар Помир, Тян Шан, Ҳимолай тоғларида яшайди, ўртача 30йил умр кўради ва 1-2 тагача болалайди. Уларнинг кўриш қобилияти яхши эмас, аммо ҳид билиш, эшитиш қобилияти кучли.
Ушбу жониворларни муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, уларни овлаган фуқаролар ва юридик шахсларга нисбатан МЖТКнинг тегишли бандларига асосан жарима жазоси қўлланилади.








