Қашқадарёда яна 4 та автобус-боғча ташкил қилинади

    Таълим 7 январ 2021 611

    Қашқадарё вилоятидаги мавжуд 15 та мактабгача таълим бўлимларидан 3 тасида, яъни Касби, Муборак ва Чироқчи туманларида мобиль мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд.

    Касби туманидаги мобиль мактабгача таълим ташкилотида 3 та гуруҳ бўлиб, ҳар бир гуруҳида 16 нафардан, жами 48 нафар тарбияланувчилар таълим-тарбия олмоқда. Муборак туманидаги таълим ташкилотида 2 та гуруҳ жами 30 нафар тарбияланувчилар мавжуд.

    Чироқчи туманидаги шундай мактабгача таълим ташкилотида гуруҳлар шакллантирилмоқда. Ҳозирда туман ҳокимлиги қарори билан ер ажратилиб, мобил МТТлар учун болалар ўйингоҳи қуриб берилди.

    Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг маълумот беришича, 2021 йил бошидан Қашқадарёга яна 4 та автобус ажратилиши режалаштирилган. Бу мобиль боғчалар Шаҳрисабз туманидаги 17-, Китоб туманидаги 3-, Қамаши туманидаги 9-, Яккабоғ туманидаги 4-давлат мактабгача таълим ташкилотлари тасарруфида бўлади.

    Қамраб олинадиган маҳаллалар – Ҳисорак, Сайёд, Башир, Боғибаланд, Қизил қишлоқ, Чангак, Сандал, Уламжи. Болалар сони эса салкам 3500 нафарга етмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates