Қашқадарёлик 87 нафар ёш санъат ва маданият ОТМларига тавсия қилинди

    Вилоят ҳокими тавсиясига кўра 87 нафар ёш санъат ва маданият ОТМларида таҳсил олади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ёшлар форумидаги маърузасида вилоят ҳокимларига маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни олий таълим олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитиш ва ўз ҳудудида уй-жой ва мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси топширилган эди.

    Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев айни шу мақсадда Қашқадарё воҳасининг шаҳар ва туманларидан келган, юртимиз маданий муҳитига ўз ҳиссасини қўша оладиган 100 нафарга яқин иқтидорли ҳамда ижодкор ёшлар билан суҳбат ўтказди ва уларнинг 87 нафари санъат ва маданият ОТМларига қабул қилишга тавсия этилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates