Қашқадарёлик истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш 11,4 фоизга оширилади

    Энергетика 23 сентябр 2020 566

    Энергетика вазирлиги махсус Штаби Қашқадарё вилояти истеъмолчиларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу вилоятга борди.

    Махсус Штаб Қарши шаҳар, Нишон, Ғузор, Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз шаҳри ва Муборак туманларидаги трансформатор пунктларида, 35-500кВ подстанцияларида ҳамда электр узатиш тармоқларида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

    Қашқадарё вилояти истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида жами 2 935,4 миллион кВт соат электр энергияси етказиб берилади. Бу ўтган мавсумга нисбатан 11,4 фоизга кўпни ташкил қилади.

    Истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш учун 26,2 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 8 884 та трансформатор пунктларидан фойдаланилади.

    Жорий йил 1 октябрга қадар 2 097,2 километр электр узатиш тармоқлари ва 701 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланади. Бугунги кунда вилоят истеъмолчиларини куз-қиш мавсумида электр энергияси билан ишончли таъминлаш учун 22 та трансформатор пункти, 19,5 тонна трансформатор мойи ва 59,4 километр кабель маҳсулотларининг захираси яратилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates