Келиб тушган хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси юборилган ва ёнғин соат 08.22 да батамом ўчирилган.
Маълумотларга кўра, Косон тумани “Пудина“ маҳалласи ҳудудида жойлашган автомобилларга (сиқилган газ қуйиш) ёқилғи қуйиш шохобчада ёқилғи олиш мақсадида тўхтаб турган оқ рангли “Spark” русумли автомобилнинг олд қисми ёнган.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.