Қатар давлати билан парламентлараро ҳамкорлик ривожлантирилади

    БМТнинг кам ривожланган мамлакатлар бўйича юқори даражадаги 5-конференциясида иштирок этиш учун Қатарда амалий ташриф билан бўлиб турган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ушбу давлат Шўро Кенгаши (Маслаҳатлашув кенгаши) Раиси Хасан бин Абдулла ал-Ғаним билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон – Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, жумладан парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлиги муҳокама этилди.

    Суҳбат давомида айни пайтда парламентлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар икки мамлакат салоҳиятига жавоб бермаслиги, уни мустаҳкамлашда ҳали ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, учрашув чоғида қатор таклифлар ўртага ташланди. Делегациялар алмашинуви орқали парламентлар, қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари раҳбарлари даражасида мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳаракатларни мувофиқлаштириш хамда қўшма ташаббусларни илгари суриш шулар жумласидандир.

    Шунингдек, турли соҳалардаги ҳамкорликни назарда тутувчи икки томонлама ҳужжатларни ратификация қилишни жадаллаштириш бўйича мулоқотлар изчиллигини таъминлаш ва уларнинг биргаликдаги мониторингини олиб бориш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    — Биз Қатар парламенти билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири деб, ҳисоблаймиз. Парламентлараро мулоқотимизни фаоллаштиришда «дўстлик гуруҳлари» муҳим ўрин эгаллайди. Қатар Маслаҳат Кенгашида 2022 йил март ойида «Қатар-Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи таъсис этилганини мамнуният билан қабул қилдик. Дўстлик гуруҳларимиз ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш тарафдоримиз, — дея таъкидлади Сенат Раиси.

    Ўз навбатида Хасан бин Абдулла ал-Ғаним Ўзбекистон тарихан ислом цивилизациясига ниҳоятда катта ҳисса қўшган буюк алломалар юрти эканлигини алоҳида эътироф этиб, Қатар учун Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Бу борада иккала давлатнинг муштарак саъй-ҳаракатларини бирлаштиришда парламентлараро алоқаларни янги даражада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Конструктив ва амалий руҳда ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон – Қатар ҳамкорлигининг бошқа йўналишлари, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Қатар томони мамлакатларимиз ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш юзасидан ўз таклифларини билдирди. Маълумот ўрнида айтиш лозим, 2022 йил якунига кўра мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси 4,8 миллион долларни ташкил этган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates