Қатар Исроилдан Ғазода тинчлик ўрнатиш учун ёзма кафолатлар беришни сўради

    Қатар Исроилдан ЦАХАЛнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларини қайта бошламаслиги ҳақида ёзма кафолатлар беришини кутмоқда. Бу ҳақда Яқин Шарқ ОАВлари Қатар ТИВ вакили Мажед ал-Ансорийнинг баёнотига таяниб хабар берди.

    Унинг таъкидлашича, Қатар Фаластин-Исроил тинчлик келишувининг гаровга олинганларни қайтариш, фаластинлик асирларни озод қилиш, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва қўшинларни сектордан олиб чиқиб кетиш каби музокаралар олиб борилган шартларига риоя этилишини таъминлашни хоҳлайди.

    Ал-Ансорийнинг қайд этишича, ҳозир муҳокама қилинаётган Трамп режаси аҳолини Ғазодан кўчиришни истисно қилади, шунингдек, аннекция ва босиб олиш ҳақидаги гап-сўзларга чек қўяди.

    Қатар Бош вазири Муҳаммад Абдулраҳмон Ал-Тани Исроил ва ҲАМАС ўртасида давом этаётган билвосита музокараларга қўшилиш учун бугун Мисрга келиши кутилмоқда.

    29 сентябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан музокара ўтказди. Музокаралар якунида Ғазо можароси бўйича 21 банддан иборат тинчлик режаси қабул қилинди. Нетаньяху шунингдек, Бош вазир Муҳаммад Абдулраҳмон Ал-Тани билан телефон орқали суҳбатда Доҳага ракета ҳужуми учун Қатардан узр сўради, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates