Қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги қурилмаларни харид қилиш банк кўмагида амалга оширади

    Энергетика 12 август 2022 1267

    Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ва АТ «Халқ банки» ўртасида аҳолига энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш учун яшил истеъмол кредитлари ажратиш йўналишида Бош келишув имзоланди.

    Ушбу битим Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ижрочи директори Элзод Рахманов ва АТ «Халқ банки» Бошқаруви раиси ўринбосари Дилшод Қутлиев томонидан имзоланди.

    Келишув доирасида Банк Жамғарма маблағлари ҳисобидан аҳолига энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошмаган ҳолда 5 йил муддатга яшил истеъмол кредитлари ажратиш режалаштирилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    Ушбу кредит маблағларини ажратиш орқали аҳолининг энергия ресурсларига тобора ошиб бораётган талабини қондиришга ва атроф муҳитга зарарли газлар ажралишини камайтиришга эришилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates