Қибрайдаги муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатилди

    Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларнинг табиий газ ва электр энергиясидан мавжуд қарздорлигини ҳомийлар ёрдамида тўлаб бериш хайрия тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

    Жумладан, яшаш хонадони мавжуд бўлмаган уй-жойга муҳтож 7 та оила ҳозирги кунда Қибрай туманидаги «Май» қишлоқ врачлик пункти биносида вақтинча яшаб келмоқда.

    Ушбу «Май» қишлоқ врачлик пункти биносидаги 7 та оилани табиий газ ҳисобдони фуқаро Н.Саидхўжаева номига расмийлаштирилган бўлиб, уларнинг табиий газдан 2426700 сўм қарзи бўлган.

    МИБ Қибрай туман бўлими томонидан шу йилнинг 29 июнь куни ҳомийлар ёрдамида мазкур 7 та хонадоннинг табиий гази учун 2500000 сўм тўлаб берилди.