Барча туманларда “IT-School”лар очилди

    Ўқув марказларда йилига 10800 нафар ёшлар ўқитилиб, “IT-Park” сертификатини олади.

    “Наманган тажрибаси” сифатида барча туманларда “IT-School”лар очилди. Бугун Наманган шаҳрида ташкил этилган ўқув марказининг очилишига йиғилдик. Бундай даргоҳлар 12 ҳудуд ёшлари ўз атрофида бирлаштиради.

    9,5 млрд сўмдан зиёд маблағ ҳисобига Наманган шаҳар ва барча туманлардаги 12 та касб-ҳунар коллежларида янги замонавий таъмирланган, мебель, компьютер ва оргтехника қурилмалари билан жиҳозланган “IT-School” ўқув марказлари ташкил этилди. Уларнинг умумий майдони 3 минг 817 кв.метрни ташкил этиб, мебель жиҳозлари, ортехника ва 490 та замонавий компьютер билан жиҳозланган.

    Бу марказда ўтказиладиган машғулотларда тўртта энг керакли мутахассислик — маълумотларни таҳлил қилиш, андроид иловалар, веб-иловалар ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича билим берилади.

    Вилоятдаги 12 та “IT-School” ўқув марказларига Республика “IT-Park” томонидан 5-6 нафардан, жами 72 нафар ўқитувчи тренерлар ишга олинади.

    Ўқитиш жараёни Ҳиндистон давлати билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “IT-Park” методикаси асосида ташкил этилади.

    “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси ижтимоий аҳамиятга эгалигини ҳисобга олиб, бошланғич ўқув курслари бепул, дастурлаш ва графикани чуқур ўргатувчи курсларга эса 175 минг сўм тўлаш белгиланган.

    Ҳолбуки, хусусий секторда бундай курсларнинг нархи 1 миллиондан 3 миллион сўмгачани ташкил этади. Ўқув марказларда йилига 10800 нафар ёшлар ўқитилиб, “IT-Park” сертификатини олади. Дастурлаш курсларини муваффақиятли ўтаган ёшларни “IT-Park” Наманган филиалига фрилансер ва резидент сифатида ўтказилади.

    Анвар ИКРОМ,

    “Наманган туризм” бошқармаси бошлиғи ўринбосари

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates