Қидирувдаги Ласетти жарима майдонига жойлаштирилди

    Қидирувда бўлган "Катта болалар"нинг машинаси ЙПХ ходимлари томонидан ўтказилаётган рейд тадбирларида ушланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.

    Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.

    Қайд этилишича, Бюронинг қидирув шубаси ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган қидирув тадбирида Жиззах-Пахтакор йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Д.О. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган.

    Тадбир давомида Д.О. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автотранспорт воситаси 28 маротаба қоида бузганлиги, мазкур жарималар ўз вақтида тўланмаганлиги ҳамда қидирувда бўлганлиги аниқланиб жарима майдонига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилди.

    Ҳозирда ҳайдовчидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарималарни ундириш ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates