Қиморхона фаолиятига чек қўйилди

    Жорий йилнинг 30 июнь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ, ЖҚБ ва ДХХ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида “Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш” жинояти аниқланди.

    1963 йилда Наманган шаҳрида туғилган, ҳозирда вақтинча ишсиз бўлган фуқаро яшаш хонадонида қиморхона ташкил этиб келаётганлиги бўйича олинган маълумотга асосан унинг хонадони холислар иштирокида текширилганида ушбу фуқаро жами 9 нафар ўзига таниш бўлган шахсларга қимор ўйнашлари учун яшаш хонадонида шароит яратиб берганлиги аниқланди, ҳамда воқеа жойидан жами 34.867.000 сўм пул, 1.120 АҚШ доллари ва хонадон эгаси учун ажратилган 340.000 сўм миқдоридаги пулларни ашёвий далил сифатида олиниб, мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

    Айни пайтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates