Қирғизистонда куз-қиш мавсумида электр энергиясини тежаш учун кўча чироқларини ёқиш тақиқланди

    Энергетика 2 октябр 2021 819

    Қирғизистон миллий энергохолдинги маиший бўлмаган истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида кўча чироқлари ва реклама ёритгичларини ёқишни тақиқлади.

    Тақиқ кафе, ресторан, ҳаммом, сауналар, дўконлар ва истироҳат боғларига тегишли.

    “Битта лампочка ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин. Аммо бутун мамлакат бўйлаб улар сони миллионлабни ташкил этади. Якунда яхшигина маблағ келиб чиқади. Бизда эса ҳовлимизда биттадан чироқ ёнаётгани йўқ. Қаранг, кечки вақтларда кафе атрофида 100 талаб лампочка ёниб туради.

    Улар ЛЕД лампалар бўлган тақдирда ҳам. Улар барибир 7-8 ватт энергия олади. Қанча бўлади? Тома-тома кўл бўлур”, - деган Миллий энергохолдинг раиси Талайбек Байгазиев.

    Тақсимловчи компаниялар барча туманларда кечки ва эрталабки вақтларда рейдлар ўтказади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates