Қирғизистон Миллий банкида бўлиб ўтган давра суҳбатида рақамли сом концепцияси лойиҳасининг асосий босқичлари муҳокамага киритилди, дея маълум қилди Кабар агентлиги.
Таъкидланишича, Қирғизистон ҳудудида рақамли сомни жорий этиш бўйича ёндашувлар, рақамли сомнинг афзалликлари ва бундан келиб чиқадиган муаммолар, унинг аҳолига таъсир этиши мумкин бўлган омиллари кўриб чиқилмоқда.