Қирғизистонда TikTokни тақиқлаш таклиф қилинди

    Жогорку Кенеш депутати Жанибек Кидикбаев Қирғизистонда TikTok ижтимоий тармоғини тақиқлашни таклиф қилди.

    Унинг сўзларига кўра, ушбу ижтимоий тармоқ болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатади.

    "TikTokда наркотиклар, ароқни реклама қилишмоқда, ўз таналарини кўрсатишяпти. Қирғиз менталитетига тўғри келмайдиган нарсалар намойиш қилиняпти. Балки уни ёпиш керакдир?" — деди у.