Биринчиси, ҳаракатнинг камайиши. Ҳаво ҳарорати пасайиши билан фаоллик камаяди. Кам айланамиз, кам пиёда юрамиз.
Одатий калориядаги ёки ундан кўпроқ миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш тана вазнинг ортишига олиб келади. Гап шундаки, овқатланиш кўрсаткичи аввалгидай бўлса-ю, ҳаракат кам бўлса, табиийки вазн ошади. Чунки илиқ кунлардагига қараганда жисмоний фаоллик пасаяди. Оқибатда ўз-ўзидан вазн ортади.