Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жой қурадиган тадбиркорлар танлов асосида аниқланади

    Урбанизация 5 июн 2020 1091

    “Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори (355-сон, 4.06.2020 й) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2020 йил 1 июлдан бошлаб:

    • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ер участкалари қурилиши режалаштирилган уй-жойлар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар ва ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган ҳамда аҳолини мажбурий кўчириш хавфи бўлмаган тақдирда ажратилади;
    • туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг таркибига Вазирлар Маҳккамаси ҳузуридаги “Ўзгидромед” марказининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари киритилади ва уларнинг хулосаси олинади;
    • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуриш бўйича танлов савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари билан инвестиция шартномалари тузилади;
    • кўп квартирали уй-жойларни қуриш бўйича ажратилган ер массивлари (участкалари) ва локал оқава сув тозалаш иншоотларининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хулосаси халқаро молия институтлари талабларидан келиб чиқиб тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар бир массив ва тозалаш иншоотлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосалари берилади;
    • кўп квартирали уй-жойларни қуриш жараёнида халқаро молия институтлари талабларидан келиб чиқиб, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ижтимоий бошқарув тизими жорий этилади.

    Мазкур қарор билан шунингдек, қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойлар қурадиган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳам тасдиқланди. Унга кўра, танловда иштирок этадиган талабгор ёки талабгор томонидан жалб этиладиган пудрат ташкилотига қуйидаги талаблар қўйилади:

    • кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун талаб этилаётган маблағарнинг (ўз маблағлари, тижорат банклардан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар) мавжудлиги;
    • танлов савдоларига қўйилган объектларга ўхшаш объектларда иш тажрибасининг мавжудлиги;
    • олдин ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
    • қурилишни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база ва меҳнат ресурсларининг мавжудлиги.

    Техник таклифларнинг барча талаблари “мувофиқ/мувофиқ эмас” тамойилига асосан баҳоланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates