Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базаси такомиллаштирилади

    Агросектор 26 феврал 2021 1203

    Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга кўра:

    Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.

    Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш, бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш, якуний натижаларни эълон қилиш қуйидаги асосий вазифаларни назарда тутган ҳолда уч босқичда амалга оширилади:

    биринчи босқич (2022-2024 йиллар):

    – рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тамойиллари ҳамда методик асослари, рўйхатдан ўтказишга доир бошқа масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш;

    – автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш;

    – синов асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш, натижаларини таҳлил қилиш;

    – рўйхатдан ўтказиш тадбирларида иштирок этувчи ходимларни ўқитиш;

    – қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бошқа ишларни амалга ошириш;

    иккинчи босқич (2024 йил) - бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбирини амалга ошириш;

    учинчи босқич (2024-2026 йиллар) - рўйхатдан ўтказишга доир маълумотларни қайта ишлаш, дастлабки ва якуний натижаларни олиш ҳамда эълон қилиш.

    Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш концепциясига кўра:

    – қишлоқ хўжалиги статистикаси кўрсаткичларининг сифати, ишончлилиги ва шаффофлигини янада ошириш;

    – қишлоқ хўжалигининг таркибий ҳолатини баҳолаш, соҳани халқаро тажрибаларда фойдаланиладиган статистик маълумотлар билан таққослаш имкониятини яратиш;

    – қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш даврлари оралиғида дастлабки синов тариқасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш, танланма кузатувларни амалга ошириш учун статистик маълумотлар базаси яратилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates