Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Озарбайжон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

    Агросектор 11 май 2022 1067

    2022 йил 11майда юртимизга келган Озарбайжон Республикаси Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги раиси Таҳмазли Гошгар бошчилигидаги делегация Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ташриф буюрди.

    Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев олиб борган учрашувда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Озарбайжон Республикаси Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги 2017 йили ташкил этилган ва Озарбайжон озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилувчи 5 та давлат органини бирлаштиради. Бугунги кунда Агентлик тизимида 1 500 нафар ходим фаолият юритади, хусусан, марказий аппаратда, 11 та ҳудудий ваколатхоналари ва Озиқ-овқат хавфсизлиги институтида.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида 2002 йилда идоралараро битим имзоланган эди.

    2022 йил январь-март ойларида Озарбайжон билан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг товар айирбошлаш ҳажми умумий қиймати 5,3 миллион долларлик 3,8 минг тоннани ташкил этди (узум – 1,5 миллион доллар, ерёнғоқ – 1,2 миллион доллар, ловия – 495 минг доллар).

    Шунингдек, Озарбайжонга чигитнинг бир қанча навлари жўнатилди. Айни пайтда меҳмон давлат мутахассислари ўзбек селекциясига оид чигитни Озарбайжоннинг тупроқ-иқлим шароитида мослашишини ўрганиш ишларини олиб боряпти.

    Ўзбекистон ўз навбатида фундук ёнғоқнинг серҳосил навлари кўчатларини олишга қизиқиш билдиряпти. Бу борадаги тажрибани ўрганиш учун мутахассисларимизни Озарбайжонга юбориш режалаштирилган.

    Тошкентга ташрифи давомида Озарбайжон делегацияси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарлари билан ҳам учрашади, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates