Қишлоқ хўжалигида ўқув-тажриба хўжаликлари ташкил этилади

    Агросектор 29 сентябр 2022 751

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги «Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 527-cон қарори қабул қилинди.

    Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:

    - ташкил этилаётган ўқув-тажриба хўжаликлари учун 279 гектар ер майдонини ажратиш;

    - ушбу ерларни 30 йил муддатга ижара ҳуқуқида бериш;

    - ушбу ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштиришни ташкил этиш, мониторинг қилишнинг илмий асосланган усулларини қўллаш;

    - спекторли камералар билан жиҳозланган дронларда олинган суратларга ишлов бериш орқали қишлоқ хўжалиги экинларини мониторинг қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

    Шунингдек, ҳужжат 1 089 гектар суғорилмайдиган ер майдонларини Чимбой туман ҳокимлиги (Қорақалпоғистон) захирасига қайтариш ва кейинчалик очиқ электрон танлов асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ажратишни кўзда тутади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2022 йил 28 сентябрдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates