Ғайрат Фозилов Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасига ташриф буюрди

    Агросектор 12 май 2022 1706

    Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Италияга ташрифи доирасида Рим шаҳридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) бош қароргоҳига ташриф буюрди.

    Жамғарманинг Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Европа давлатлари дастурлари бўйича минтақавий директори Дина Салеҳ билан музокаралар чоғида Ўзбекистон ва IFAD ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, деҳқон ва фермерлар даромадларини ошириш, боғдорчилик ва чорвачиликни ривожлантириш ҳамда ушбу соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    Оролбўйи минтақасида иқлим ўзгаришларига мослашиш, қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

    2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон ва Жамғарма ўртасида ҳозирда ишлаб чиқилаётган ҳамкорлик стратегиясига киритиладиган лойиҳалар портфелини янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    IFAD томонидан Тошкент шаҳрида ўз ваколатхонасини очиш тўғрисида қабул қилинган қарор Ўзбекистон билан муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро ҳамкорлик қирраларини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates