Қишлоқда кластер тизими — аграр секторининг асосий ўсиш нуқтаси

    Агросектор 27 октябр 2020 1810

    Давлатимиз раҳбари жорий йил 13 октябрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида қишлоқ аҳли билан бўлиб ўтган суҳбатда: «Қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларидаги кластерлар жойларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг локомотиви бўлиши керак», ҳамда «кластер тизими – бу манфаатдорлик, соҳага илм-фан ва инновациянинг кириб келиши, қишлоқ хўжалигининг келажаги ва рақобатбардош бўлиши демакдир», деб таъкидладилар.

    Юртбошимизнинг бугунги қишлоқ хўжалик соҳасидаги кластернинг ўрнини муносиб баҳолаганидан илҳомланиб Сирдарё вилоятидаги агрокластерлар раҳбарларининг республика агрокластерлари вакилларига мурожаат билан чиқишини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати ўз саҳифасида ёритади.

    Қайд этиш лозимки, қишлоқда кластер тизими аграр тармоқ иқтисодиётининг «асосий ўсиш нуқтаси» сифатида белгиланди. Бу янги йўналиш қишлоқ хўжалигига саноатни олиб кириш, хомашёни чуқур қайта ишлаб, рақобатбардош тайёр маҳсулот ва қўшилган қиймат ҳажмини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринларини яратишда муҳим роль ўйнайди.

    Президентимизнинг коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши кураш шароитида тадбиркорликни, жумладан, агрокластерларни қўллаб-қувватлашга оид қатор фармонлари соха вакилларига қаратилган юксак ғамхўрлик ва эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси саналади.

    Ўз вақтида қабул қилинган ушбу ҳужжатларга мувофиқ сув солиғи 50 фоизга қисқартирилди, табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилди, олинган кредитлар фоизларини тўлаш муддати узайтирилди.

    Энг асосийси, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 2019 йилда пахта етиштириш учун олинган кредитларни қайтариш муддати кечиктирилди. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилди.

    Пахта хомашёсини етиштиришда давлат буюртмаси тўлиқ бекор қилиниб, қишлоқ хўжалигида эркин бозор тамойиллари шакллана бошлади.

    Сирдарёлик тадбиркорлар, агрокластер раҳбарлари яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлардан фойдаланган ҳолда, сўнгги уч-тўрт йилда хомашёни қайта ишлашдан тортиб, тайёр маҳсулот яратишгача бўлган фаолият йўналишларида 1,7 триллион сўмлик лойиҳаларни амалга ошириб, 5 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринлари яратилишига эришдилар. Бу муҳим ишларни изчил давом эттириб, 2020-2021 йилларда қўшимча равишда 3,2 триллион сўмлик лойиҳаларни бажарган ҳолда, яна 12 мингдан ортиқ иш ўринлари яратишни, режа қилиб олган.

    Сирдарёлик кластер раҳбарларининг республикамизнинг барча тадбиркорлари ва агрокластер раҳбарларига қаратилган мурожаатида бугун енг шимариб, ғайрат-шижоат билан ишлаш долзарб вазифа эканлиги, давлатимиз раҳбарининг ислоҳотларига «лаббай» деб жавоб берадиган вақт келгани ўзгача илҳом билан эътироф этилади.

    Хусусан, мурожаатда шундай дейилади:

    Биринчидан, фаолиятимиздаги ташкилий масалаларни яна бир бор таҳлилий кўриб чиқиб, «Бугунги пандемия шароитида аҳолига қандай ёрдам бера оламиз?» деган нуқтаи назардан келиб чиқиб, олдимизга қўйилган вазифаларни қайтадан режалаштириб олайлик.

    Иккинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қиймат яратишга қаратилган янги лойиҳаларни ишлаб чиқиб, келгуси икки йилда ишсиз аҳолининг тўлиқ бандлигини, барқарор даромад олишини, турмуш шароити яхшиланишини ва камбағалликдан чиқишини таъминлайлик.

    Учинчидан, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, рақамли технологияларни жорий қилиш, ресурс тежовчи замонавий усулларни кўллаш ва қишлоқ хўжалигида механизация даражасини ошириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш ва ҳосилдорликни ошириш ҳисобига манфаатдорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратайлик;

    Тўртинчидан, бугунги пандемия шароитида мамлакатимиз мавқейини жаҳон миқёсида янада кўтариш учун халқаро бозорларга юқори сифатли тайёр маҳсулотларни етказиб бериб, давлатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшайлик.

    Ҳурматли ҳамкасблар!

    Юртбошимиз ва халқимизнинг бизга эркин тадбиркор бўлиб, катта даромад ва фойда топиш орқали бадавлат бўлиш имкониятини бергани ва юксак ишончи учун чексиз мамнунмиз.

    Сизни ҳам жонажон Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида олдимизда турган улкан ва масъулиятли вазифаларни адо этишда сидқидилдан, ҳалол ва фидокорона меҳнат қилишга чақирамиз!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates