Қизил китобга киритилган чўл бўктаргиси(степной лунь) қушини сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди

    Қизил Китобига киритилган Чўл бўктаргиси (Степной лунь) қушини интернетдаги бепул эълонлар сайти орқали сотишини билдириб хабар қолдиргани аниқланди.

    Қизил китобга киритилган чўл бўктаргиси(степной лунь) қушини сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди.

    Жорий йилнинг 12 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро Р.Л томонидан Ўзбекистон Республикасининг Қизил Китобига киритилган Чўл бўктаргиси (Степной лунь) қушини интернетдаги бепул эълонлар сайти орқали сотишини билдириб хабар қолдиргани аниқланди.
    Юқоридаги ҳолат юзасидан зудлик билан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Биохилмахиллик бўлими мутахассислари ҳамда Экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бухоро туман инспекцияси инспекторлари томонидан назорат тадбирлари олиб борилиб, вазият ўрганилди. Суриштирувлар натижасида қуш Бухоро шахри "Яшнабод" МФЙда яшовчи фуқаро Р.Л нинг ўз хонадонида парвариш қилинаётгани маълум бўлди.

    Қушни табиатга қўйиб юбориш учун Бухоро ихтисослаштирилган“Жайрон” питомнигига топширилди.

    Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 92-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

    Бухоро вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates