Қизилтепа туманида "Ҳокимлик боғи" ташкил этилди

    Акция давомида 5 гектар ер майдонига 1000 туп павловния, 500 туп каталпа кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.

    Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Навоий вилоятида ҳам шу кунларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми қизғин давом этмоқда.

    Бугун Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида хизмат сафари билан Навоий вилоятига келди.

    Шу ўринда айтиш ўринлики, давлатимиз раҳбари 2022 йилнинг 25 ноябрь куни Навоий вилоятига ташрифи давомида вилоятни республиканинг намунавий ҳудудига айлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари суриб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда «Навоий тажрибаси»ни жорий этиш бўйича топшириқлар берган эди.

    Мазкур ташаббус ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида туманларда 5 гектардан кам бўлмаган ҳудудлар аниқланиб, экиладиган кўчатлар учун ер тайёрлаш, суғориш тизимини йўлга қўйиш, ерни маҳаллий ўғитлар билан бойитиш чоралари кўрилди.

    Ҳудудлардаги ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса ва хўжалик юритувчи субъектларнинг дарахт экиш бўйича режаси белгилаб олинди. Бунда дарахт кўчатларини экиш ишлари суғориш тизимини инобатга олган ҳолда режалаштирилди.

    Навоий вилоятида шунингдек, ҳар бир маҳаллий ҳокимлик томонидан «Ҳокимлик боғ»лари, вазирлик ва идораларга тегишли ҳудудларда «Вазирлик боғи»ни барпо қилиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

    Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов Қизилтепа туманининг «Маликобод» МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган «Ҳокимлик боғи»да бўлиб, вилоят ва туман ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари қаторида кўчат экиш акциясида иштирок этди.

    Ушбу акция давомида 5 гектар ер майдонига 1000 туп павловния, 500 туп каталпа кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates